Мухтасар тафсир
وَجَزَٰٓؤُا۟ سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِّثْلُهَا ۖ فَمَنْ عَفَا وَأَصْلَحَ فَأَجْرُهُۥ عَلَى ٱللَّهِ ۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿٤٠﴾
Ҳар кимнинг ўз ҳаққини талаб қилишга ҳаққи бор. Лекин ошириб юбормаслиги шарт. Энди ким ёмонлик қилган биродарини кечириб юборса ва ўзи билан ўша биродари орасини ислоҳ қилиб олса, унинг савобини бериш Аллоҳнинг зиммасига ўтади. Аллоҳ одамларнинг жонларига, мол-давлатларига ва обрўларига тажовуз қиладиган золимларни севмайди. Уларни ёмон кўради.