Мухтасар тафсир
وَمِنْ ءَايَـٰتِهِۦ خَلْقُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَثَّ فِيهِمَا مِن دَآبَّةٍ ۚ وَهُوَ عَلَىٰ جَمْعِهِمْ إِذَا يَشَآءُ قَدِيرٌ ﴿٢٩﴾
Осмонлару ернинг яратилиши ва уларга сочиб юборилган хилма-хил ажойиб махлуқотлар Аллоҳнинг ягоналиги ва қудратига далолат қиладиган оятларидандир. У Зот истаган пайтида уларни ҳисоб-китоб қилиш ва жазо ёки мукофотларини бериш учун жамлаб олишга Қодир. Уларни дастлаб қандай йўқдан бор қилган бўлса, ўшандай яна қайта тирилтираверади. Бу иш У Зот учун оғир эмас.