Мухтасар тафсир
وَمَا ٱخْتَلَفْتُمْ فِيهِ مِن شَىْءٍ فَحُكْمُهُۥٓ إِلَى ٱللَّهِ ۚ ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبِّى عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ أُنِيبُ ﴿١٠﴾
Эй одамлар, диндаги асос ишлар бўладими ёки майда бўлимлари бўладими, қайси бирида ихтилоф қилсангизлар унинг ҳукми Аллоҳдан сўралади. Аллоҳнинг китоби ва пайғамбари алайҳиссаломнинг суннатига мурожаат қилинади. Мана шу тавсифлар соҳиби Аллоҳ Парвардигоримдир. Ҳамма ишларимда ёлғиз Унгагина таяндим ва Унгагина тавба билан юзланаман.