Мухтасар тафсир
مَّا يُقَالُ لَكَ إِلَّا مَا قَدْ قِيلَ لِلرُّسُلِ مِن قَبْلِكَ ۚ إِنَّ رَبَّكَ لَذُو مَغْفِرَةٍ وَذُو عِقَابٍ أَلِيمٍ ﴿٤٣﴾
Эй Пайғамбар, сизга қарши айтилаётган бу бўҳтонлар сиздан олдинги пайғамбарларга ҳам айтилган. Шундай экан, сабр қилинг. Зеро, Парвардигорингиз тавба қилган бандасини кечирадиган, тавба қилмай, саркашлик билан гуноҳ қилишда давом этаверадиган бандасини эса жуда оғриқли азоблайдиган Зотдир.