Мухтасар тафсир
بَشِيرًا وَنَذِيرًا فَأَعْرَضَ أَكْثَرُهُمْ فَهُمْ لَا يَسْمَعُونَ ﴿٤﴾
Мўминларга Аллоҳ тайёрлаб қўйган мўл мукофот ҳақида хушхабар етказади. Кофирларни эса Аллоҳнинг аламли азобидан огоҳлантиради. Уларнинг кўплари Қуръондан юз ўгирдилар. Чунки улар Қуръондаги ҳидоятни онгли тарзда тинглай олмайдилар.