Мухтасар тафсир
نَحْنُ أَوْلِيَآؤُكُمْ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَفِى ٱلْـَٔاخِرَةِ ۖ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَشْتَهِىٓ أَنفُسُكُمْ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَدَّعُونَ ﴿٣١﴾
Дунё ҳаётида биз сизларга дўст бўлиб, сизларни ўнглаб ва ҳимоя қилиб турганмиз. Охиратда ҳам бу дўстлигимиз давом этаверади. Жаннатда сизлар учун кўнгилларингиз тусаган неъматлар ва лаззатлар бир зумда муҳайё қилинади. У ерда нимани истасангизлар, ҳаммасига эришасизлар.