Мухтасар тафсир
وَقَالُوا۟ لِجُلُودِهِمْ لِمَ شَهِدتُّمْ عَلَيْنَا ۖ قَالُوٓا۟ أَنطَقَنَا ٱللَّهُ ٱلَّذِىٓ أَنطَقَ كُلَّ شَىْءٍ وَهُوَ خَلَقَكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ ﴿٢١﴾
Кофирлар териларига дедилар: "Нима учун бизга қарши гувоҳлик бериб, дунёда қилиб ўтган ишларимизни айтиб беряпсизлар?" Терилар шундай жавоб бердилар: "Ҳамма нарсага забон берган Аллоҳ бизни ҳам гапиртирди. У дастлаб сизларни яратган ва охиратда ҳисоб-китоб учун яна Унга қайтариласизлар".