Мухтасар тафсир
فَقَضَىٰهُنَّ سَبْعَ سَمَـٰوَاتٍ فِى يَوْمَيْنِ وَأَوْحَىٰ فِى كُلِّ سَمَآءٍ أَمْرَهَا ۚ وَزَيَّنَّا ٱلسَّمَآءَ ٱلدُّنْيَا بِمَصَـٰبِيحَ وَحِفْظًا ۚ ذَٰلِكَ تَقْدِيرُ ٱلْعَزِيزِ ٱلْعَلِيمِ ﴿١٢﴾
Кейин Аллоҳ осмонларни икки кунда, Пайшанба ва Жума кунлари яратди. Шу билан осмонлару ернинг яратилиши олти кунда ниҳоясига етди. Аллоҳ ҳар бир самога ваҳий юбориб, унинг тақдирида нима борлигини ва қандай тоат-ибодат қилишини тайинлади. Дунё осмонини юлдузлар билан безадик ва улар орқали самони шайтонларнинг ўғринча қулоқ солишларидан асрадик. Буларнинг ҳаммаси ҳаммадан Ғолиб, Азиз ва махлуқотларини жуда яхши танийдиган, биладиган Зотнинг тақдиридир.