Мухтасар тафсир
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَا مُوسَى ٱلْهُدَىٰ وَأَوْرَثْنَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ٱلْكِتَـٰبَ ﴿٥٣﴾
Биз Мусога илм ато этдик. У билан Бани Исроил ҳақ сари йўл топди. Тавротни эса Бани Исроил қўлида аждоддан авлодга мерос бўлиб қоладиган қилиб қўйдик.