Мухтасар тафсир
يَـٰقَوْمِ لَكُمُ ٱلْمُلْكُ ٱلْيَوْمَ ظَـٰهِرِينَ فِى ٱلْأَرْضِ فَمَن يَنصُرُنَا مِنۢ بَأْسِ ٱللَّهِ إِن جَآءَنَا ۚ قَالَ فِرْعَوْنُ مَآ أُرِيكُمْ إِلَّا مَآ أَرَىٰ وَمَآ أَهْدِيكُمْ إِلَّا سَبِيلَ ٱلرَّشَادِ ﴿٢٩﴾
"Эй қавмим, бугун Мисрда подшоҳлик сизники, ғолибсиз. Лекин Мусони ўлдириш ортидан Аллоҳнинг азоби келиб қолса, бизга ким ёрдам беради?" Бунга жавобан Фиръавн деди: "Фикрим фикр, ҳукмим ҳукм, мен ёвузлик ва бузғунчиликнинг олдини олиш учун Мусони ўлдиришни маъқул топдим, тамом, айтганим бўлади. Мен сизларни фақат тўғри йўлга бошлайман".