×

غافر

Оят 16

Мухтасар тафсир

يَوْمَ هُم بَـٰرِزُونَ ۖ لَا يَخْفَىٰ عَلَى ٱللَّهِ مِنْهُمْ شَىْءٌ ۚ لِّمَنِ ٱلْمُلْكُ ٱلْيَوْمَ ۖ لِلَّهِ ٱلْوَٰحِدِ ٱلْقَهَّارِ ﴿١٦﴾

Улар кўриниб, бир тепаликда тўпланганларида Аллоҳга улардан бирон нарса яширин қолмас. Ўзларидан ҳам, қилган амалларидан ҳам, оладиган жазо ёки мукофотларидан ҳам. Ўшанда бир савол янграйди: "Бугун мулк кимники?" Жавоб эса фақат битта: "Ўз Зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам якка-ягона бўлган, ҳаммадан Ғолиб, ҳаммани Ўзига бўйсундирган Қаҳҳор Аллоҳникидир".