×

غافر

Оят 13

Мухтасар тафсир

هُوَ ٱلَّذِى يُرِيكُمْ ءَايَـٰتِهِۦ وَيُنَزِّلُ لَكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ رِزْقًا ۚ وَمَا يَتَذَكَّرُ إِلَّا مَن يُنِيبُ ﴿١٣﴾

Алллоҳ шундай Зотки, сизларга Ўзининг қудрати ва ягоналигига далолат қилувчи оятларини уфқларда ва ўз танангизда кўрсатади ҳамда сизларга осмондан ёмғир ёғдириб, турли ўсимликлар ва донлардан иборат ризқ ато этади. Аллоҳнинг оятларидан У Зотга ихлос билан тавба-илтижо қиладиган зотларгина ибрат оладилар.