×

النساء

Оят 89

Мухтасар тафсир

وَدُّوا۟ لَوْ تَكْفُرُونَ كَمَا كَفَرُوا۟ فَتَكُونُونَ سَوَآءً ۖ فَلَا تَتَّخِذُوا۟ مِنْهُمْ أَوْلِيَآءَ حَتَّىٰ يُهَاجِرُوا۟ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ ۚ فَإِن تَوَلَّوْا۟ فَخُذُوهُمْ وَٱقْتُلُوهُمْ حَيْثُ وَجَدتُّمُوهُمْ ۖ وَلَا تَتَّخِذُوا۟ مِنْهُمْ وَلِيًّا وَلَا نَصِيرًا ﴿٨٩﴾

Мунофиқлар ўзларига ўхшаб сизлар ҳам нозил қилинган рисолатга куфр келтириб, кофирликда улар билан баробар бўлиб қолишларингизни умид қиладилар. Шундай бўлгач, сизлар то улар мўминлигини исботлаш учун ширк диёридан Ислом диёрига Аллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича уларни дўст тутманглар! Агар юз ўгирсалар ва боягидек ўз аҳволида қолаверсалар, уларни топган жойингизда тутиб ўлдирингиз ва улардан биронтасини ҳам душманга қарши кўмаклашадиган ёрдамчи ва дўст тутмангиз!