Мухтасар тафсир
وَلَئِنْ أَصَـٰبَكُمْ فَضْلٌ مِّنَ ٱللَّهِ لَيَقُولَنَّ كَأَن لَّمْ تَكُنۢ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُۥ مَوَدَّةٌ يَـٰلَيْتَنِى كُنتُ مَعَهُمْ فَأَفُوزَ فَوْزًا عَظِيمًا ﴿٧٣﴾
Эй мусулмонлар, Аллоҳ сизларга фазлу марҳамат кўрсатиб, ғалаба ё ўлжага эришсангиз, анави жангдан орқада қолганлар худди ўзи сизлардан эмасдек, сизлар билан олдин таниш ҳам, дўст ҳам бўлмагандек: "Улар билан бирга жангга бориб, улардек ғалаба ва ўлжаларни қўлга киритсам қанийди", деб қолиши муқаррар.