Мухтасар тафсир
لِّلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِّمَّا تَرَكَ ٱلْوَٰلِدَانِ وَٱلْأَقْرَبُونَ وَلِلنِّسَآءِ نَصِيبٌ مِّمَّا تَرَكَ ٱلْوَٰلِدَانِ وَٱلْأَقْرَبُونَ مِمَّا قَلَّ مِنْهُ أَوْ كَثُرَ ۚ نَصِيبًا مَّفْرُوضًا ﴿٧﴾
Ота-она ва қариндошлар - ака-укалар, амакилар қолдириб кетган меросда оздир, кўпдир, эркакларнинг ҳам аёлларнинг ҳам ўз улуши бордир. Жоҳилият даврида аёллар ва гўдаклар меросдан маҳрум эдилар. Бу улуш Аллоҳ таоло тарафидан фарз қилинган муайян миқдордир.