Мухтасар тафсир
مِّنَ ٱلَّذِينَ هَادُوا۟ يُحَرِّفُونَ ٱلْكَلِمَ عَن مَّوَاضِعِهِۦ وَيَقُولُونَ سَمِعْنَا وَعَصَيْنَا وَٱسْمَعْ غَيْرَ مُسْمَعٍ وَرَٰعِنَا لَيًّۢا بِأَلْسِنَتِهِمْ وَطَعْنًا فِى ٱلدِّينِ ۚ وَلَوْ أَنَّهُمْ قَالُوا۟ سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَٱسْمَعْ وَٱنظُرْنَا لَكَانَ خَيْرًا لَّهُمْ وَأَقْوَمَ وَلَـٰكِن لَّعَنَهُمُ ٱللَّهُ بِكُفْرِهِمْ فَلَا يُؤْمِنُونَ إِلَّا قَلِيلًا ﴿٤٦﴾
Яҳудийлар орасида шундай тубанлари борки, улар Аллоҳ нозил қилган каломни ўзгартирадилар, Аллоҳ нозил қилганидан бошқача таъвил қиладилар. Пайғамбар алайҳиссалом уларни бир ишга буюрсалар: "Гапингни эшитдик, амрингдан бош тортдик", дейдилар. Масхара қилишиб: "Қулоқ сол, эшитмай қолгур", дейдилар. Яна бир тафсирда: "Биз сенга эмас, сен бизга қулоқ сол", дейишади. Тилларини буриб: "Роино", дейдилар. Бу сўз омоним-шаклдош сўз бўлиб, икки хил маънони англатади. Биринчи маъноси шуки, у "рои" ва "но" сўзларидан иборат бўлиб, "бир-биримизга қулоқ солайлик", деган маънони англатади. Иккинчи маъноси эса "валдировчи, оғзига келганини гапирувчи"дир. Яна бу сўз уларнинг тилларида ҳақорат маъносини ҳам англатади. Улар тилларини буриб, худди биринчи маънони айтаётгандек бўладилару, аслида мақсадлари иккинчи маънони айтиш ва ўзларининг тилларидаги ҳақорат маъносини назарда тутиш, шу билан Пайғамбар алайҳиссаломни дуойибад қилиш, динга зарба бериш бўлади. "Амрингдан бош тортдик", дейиш ўрнига: "Итоат этдик" деганларида, "Биз сенга эмас, сен бизга қулоқ сол", дейиш ўрнига, "Гапир, қулоғимиз сенда", дейишганида, ўз тилларидаги ҳақорат маъносини англатувчи "Роина" сўзини айтиш ўрнига: "Бизга ҳам қара, эътибор қил", деганларида эди, ўзларига яхшироқ ва тўғрироқ бўларди. Ана шунда Пайғамбар алайҳиссаломга муносиб одоб билан муомала қилган бўлардилар. Лекин афсуски, кофирликлари туфайли Аллоҳ уларни лаънатлади ва Ўз раҳматидан бадарға қилди. Энди улар фойдали иймонга ноил бўла олмайдилар.