Мухтасар тафсир
أَلَمْ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ نَصِيبًا مِّنَ ٱلْكِتَـٰبِ يَشْتَرُونَ ٱلضَّلَـٰلَةَ وَيُرِيدُونَ أَن تَضِلُّوا۟ ٱلسَّبِيلَ ﴿٤٤﴾
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, яҳудийларнинг ишини билмайсизми? Аллоҳ уларга Таврот илмидек неъматни ато этди. Улар эса ҳидоятни бериб, ўрнига залолатни олдилар. Эй мўминлар, улар ўзлари адашгани етмагандек, сизларни ҳам пайғамбарингиз олиб келган тўғри йўлдан оздириб, ўзларига оғдириб олишга ҳарисдирлар.