Мухтасар тафсир
أُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْكَـٰفِرُونَ حَقًّا ۚ وَأَعْتَدْنَا لِلْكَـٰفِرِينَ عَذَابًا مُّهِينًا ﴿١٥١﴾
Мана шу йўлни тутганлар ҳақиқий кофирлардир. Негаки, пайғамбарларнинг ҳаммасига ёки бир қисмига куфр келтирганлар Аллоҳ ва пайғамбарларига куфр келтирган бўладилар. Биз Қиёмат кунида кофирлар учун хор қиладиган азобни тайёрлаб қўйганмиз. Бу уларнинг такаббурлик қилиб Аллоҳ ва пайғамбарларига иймон келтирмаганларининг жазосидир.