Мухтасар тафсир
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ ءَامِنُوا۟ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَٱلْكِتَـٰبِ ٱلَّذِى نَزَّلَ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ وَٱلْكِتَـٰبِ ٱلَّذِىٓ أَنزَلَ مِن قَبْلُ ۚ وَمَن يَكْفُرْ بِٱللَّهِ وَمَلَـٰٓئِكَتِهِۦ وَكُتُبِهِۦ وَرُسُلِهِۦ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَـٰلًۢا بَعِيدًا ﴿١٣٦﴾
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга, Унинг Пайғамбарига, шу Пайғамбарига нозил қилган Қуръонга, олдинги пайғамбарларга нозил қилган китобларга бўлган иймонингизда барқарор турингиз. Ким Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва қиёмат кунига куфр келтирса, тўғри йўлдан жуда-жуда узоқларга адашиб кетибди.