×

النساء

Оят 129

Мухтасар тафсир

وَلَن تَسْتَطِيعُوٓا۟ أَن تَعْدِلُوا۟ بَيْنَ ٱلنِّسَآءِ وَلَوْ حَرَصْتُمْ ۖ فَلَا تَمِيلُوا۟ كُلَّ ٱلْمَيْلِ فَتَذَرُوهَا كَٱلْمُعَلَّقَةِ ۚ وَإِن تُصْلِحُوا۟ وَتَتَّقُوا۟ فَإِنَّ ٱللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا ﴿١٢٩﴾

Эй эрлар, ҳар қанча уринмангиз, қалб масаласида аёлларингиз ўртасида тўла адолат қила олмайсиз. Бу ишда сизларнинг иродангиздан ташқаридаги сабаблар ҳам бор. Шунинг учун ёқтирмай қолган аёлингиздан бутунлай юз ўгириб, уни худди бир эри бор-йўқлиги аросат бўлган муаллақ каби ташлаб қўймангиз. Эрим бор деса, у эр эрлигини қилмайди ёки эрим йўқ деб, бошқа турмуш ҳам қилолмайди. Ўзингизни ислоҳ қилиб, нафсингизни эр-хотинлик ҳаққини адо қилишга мажбурлай олсангиз ва Аллоҳдан тақво қилсангиз, Аллоҳ гуноҳларингизни кечирадиган меҳрибон Зотдир.