×

النساء

Оят 115

Мухтасар тафсир

وَمَن يُشَاقِقِ ٱلرَّسُولَ مِنۢ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ ٱلْهُدَىٰ وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ ٱلْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِۦ مَا تَوَلَّىٰ وَنُصْلِهِۦ جَهَنَّمَ ۖ وَسَآءَتْ مَصِيرًا ﴿١١٥﴾

Ҳақиқат аниқ-тиниқ кўриниб бўлганидан кейин ҳам яна Пайғамбарга қарши чиқиб, хилоф қилган ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга кетган кимсани ўз ҳолига қўйиб қўямиз. Қасддан ҳақдан юз ўгиргани боис, унга тавфиқ бермаймиз. Кейин эса уни жаҳаннамга киритамиз ва дўзах ўтида ёниб азобланади. Нақадар ёмон оқибат!