Мухтасар тафсир
هَـٰٓأَنتُمْ هَـٰٓؤُلَآءِ جَـٰدَلْتُمْ عَنْهُمْ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا فَمَن يُجَـٰدِلُ ٱللَّهَ عَنْهُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ أَم مَّن يَكُونُ عَلَيْهِمْ وَكِيلًا ﴿١٠٩﴾
Мана сизлар жиноятчиларга ғамхўрлик қилиб, бу дунёда уларнинг тарафини олиб, уларни оқлашга, жазодан қутқариб қолишга уриндинглар. Энди қиёмат кунида аслида нима бўлганидан хабардор Зот қаршисида турганларида ким уларнинг ёнини олиб, Аллоҳдан ҳимоя қила олади?! Ўша даҳшатли кунда ким уларга вакил бўла олади?! Муҳаққақки, ҳеч ким бу ишни қила олмайди.