×

الزمر

Оят 75

Мухтасар тафсир

وَتَرَى ٱلْمَلَـٰٓئِكَةَ حَآفِّينَ مِنْ حَوْلِ ٱلْعَرْشِ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ ۖ وَقُضِىَ بَيْنَهُم بِٱلْحَقِّ وَقِيلَ ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿٧٥﴾

У кунда фаришталар Арш атрофини ўраб олиб, Аллоҳни кофирлар айтадиган нуқсонлардан поклаб, У Зотга ҳамду сано айтиб турадилар. Аллоҳ ҳамма халойиқ ўртасида адолат билан ҳукм қилиб, иззат-икромга сазоворларни иззат-икром қилади, азобга лойиқларни азоблайди. Ва айтиладики, ҳамма мақтовлар мўмин бандаларига қаратилган раҳмати билан ҳам, кофир бандаларига қаратилган азоби билан ҳам ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳгагина хосдир.