Мухтасар тафсир
فَإِذَا مَسَّ ٱلْإِنسَـٰنَ ضُرٌّ دَعَانَا ثُمَّ إِذَا خَوَّلْنَـٰهُ نِعْمَةً مِّنَّا قَالَ إِنَّمَآ أُوتِيتُهُۥ عَلَىٰ عِلْمٍۭ ۚ بَلْ هِىَ فِتْنَةٌ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٤٩﴾
Кофир одамга касаллик, камбағаллик каби бирон зиён-заҳмат етса, уни аритишимизни сўраб Бизга дуо-илтижо қилди. Кейин унга соғлик, мол-давлат каби бирон неъматни ато этсак, "Аллоҳ буни менга ўзим ҳақли бўлганим учун берди", деди. Аслида эса бу иш бир синовдир. Лекин кофирларнинг кўплари буни билмайдилар-да, Аллоҳ берган неъматларга алданадилар.