Мухтасар тафсир
وَلَقَدْ ضَرَبْنَا لِلنَّاسِ فِى هَـٰذَا ٱلْقُرْءَانِ مِن كُلِّ مَثَلٍ لَّعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ ﴿٢٧﴾
Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган бу Қуръонда эзгулик билан ёвузлик, ҳақ билан ботил, иймон билан куфр ва бошқа мавзуларда турли хил мисоллар келтирдик. Шоядки, шу мисоллардан ибрат олиб, ҳаққа амал қилсалар ва ботилни тарк этсалар.