Мухтасар тафсир
أَفَمَن يَتَّقِى بِوَجْهِهِۦ سُوٓءَ ٱلْعَذَابِ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ ۚ وَقِيلَ لِلظَّـٰلِمِينَ ذُوقُوا۟ مَا كُنتُمْ تَكْسِبُونَ ﴿٢٤﴾
Аллоҳнинг ҳидоятига, тавфиқига сазовор бўлиб, охиратда жаннатга кирган зот кофир ҳолида ўлиб, дўзахга қўл-оёқлари кишанланган ҳолида ташланган ва жаҳаннам оловидан фақат ўз юзи билангина ҳимоялана оладиган кимса билан баробар бўладими? Ўша пайтда куфру маъсиятлар ила ўзларига ўзлари зулм қилган золимларга: "Қилиб ўтган куфру маъсиятларингизнинг аччиқ оқибатини татинглар", дейилур.