Мухтасар тафсир
وَخُذْ بِيَدِكَ ضِغْثًا فَٱضْرِب بِّهِۦ وَلَا تَحْنَثْ ۗ إِنَّا وَجَدْنَـٰهُ صَابِرًا ۚ نِّعْمَ ٱلْعَبْدُ ۖ إِنَّهُۥٓ أَوَّابٌ ﴿٤٤﴾
Айюб хотинидан ғазабланиб, уни юз дарра ураман, деб қасам ичиб қўйганди. Биз унга дедик: "Эй Айюб, қасамингни бажариб қўйиш учун (юз толадан иборат) бир боғ новдани олиб, ўша билан ур. Қасамингни бузма. Айюб бир боғ новдани олиб, ўша билан хотинини урди. Биз уни балоларга сабрли топдик. У нақадар яхши банда. У тавба-тазаррулар ила Аллоҳга кўп қайтгувчидир.