Мухтасар тафсир
إِلَّا مَنْ هُوَ صَالِ ٱلْجَحِيمِ ﴿١٦٣﴾
Аллоҳнинг қазоси ва қадарида кимлар дўзахий бўлсалар, ўшалар бундан мустасно. Зеро, Аллоҳнинг қазоси аниқ бўлади. Улар куфр келтирадилар ва дўзахга кирадилар. Сизлар ва бутларингиз эса бу ишга қодир эмассизлар.