Мухтасар тафсир
وَجَعَلُوا۟ بَيْنَهُۥ وَبَيْنَ ٱلْجِنَّةِ نَسَبًا ۚ وَلَقَدْ عَلِمَتِ ٱلْجِنَّةُ إِنَّهُمْ لَمُحْضَرُونَ ﴿١٥٨﴾
Мушриклар Аллоҳ билан кўринмас фаришталар ўртасида насаб риштаси бор, дедилар. Шундан келиб чиқиб, фаришталар Аллоҳнинг қизлари, деб даъво қилдилар. Ҳолбуки, фаришталар аниқ билдиларки, Аллоҳ яқинда мушрикларни ҳисоб-китоб учун ҳозирлайди.