×

الصافات

Оят 11

Мухтасар тафсир

فَٱسْتَفْتِهِمْ أَهُمْ أَشَدُّ خَلْقًا أَم مَّنْ خَلَقْنَآ ۚ إِنَّا خَلَقْنَـٰهُم مِّن طِينٍ لَّازِبٍۭ ﴿١١﴾

Эй Муҳаммад, анави қайта тирилишни инкор этаётган кофирлардан сўранг-чи, яратилиши қаттиқроқ, жисми кучлироқ, аъзолари улканроқ улармикинлар ёки Биз яратган осмонлар, ер ва фаришталармикин? Дарҳақиқат, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик. Шу қадар заиф нарсадан яратилган бўла туриб, яна қандай қайта тирилишни инкор қиладилар-а!