×

يس

Оят 52

Мухтасар тафсир

قَالُوا۟ يَـٰوَيْلَنَا مَنۢ بَعَثَنَا مِن مَّرْقَدِنَا ۜ ۗ هَـٰذَا مَا وَعَدَ ٱلرَّحْمَـٰنُ وَصَدَقَ ٱلْمُرْسَلُونَ ﴿٥٢﴾

Қайта тирилишни ёлғонга чиқарган анави кофирлар ҳасрат-надоматлар чекиб, шундай дедилар: "Вой, шўримиз қурсин! Бизни қабрларимиздан ким уйғотди?!" Шунда уларга шундай жавоб берилди: "Пайғамбарлар тасдиқ этган Аллоҳнинг ваъдаси мана шу".