×

يس

Оят 47

Мухтасар тафсир

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ أَنفِقُوا۟ مِمَّا رَزَقَكُمُ ٱللَّهُ قَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ أَنُطْعِمُ مَن لَّوْ يَشَآءُ ٱللَّهُ أَطْعَمَهُۥٓ إِنْ أَنتُمْ إِلَّا فِى ضَلَـٰلٍ مُّبِينٍ ﴿٤٧﴾

Анави саркашларга: "Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган мол-давлатдан инфоқ-эҳсон қилиб, камбағал, мискинларга ёрдам беринглар", дейилса, бу гапни рад этиб мўминларга қарата: "Аллоҳ хоҳласа Ўзи таомлантириб қўядиган кишиларга биз таом берамизми? Биз унинг хоҳиш-истагидан қўрқмаймиз. Сизлар эса, эй мўминлар, шак-шубҳасиз, очиқ хато қиляпсизлар ва ҳақ йўлдан озгансизлар", дедилар.