Мухтасар тафсир
وَٱلشَّمْسُ تَجْرِى لِمُسْتَقَرٍّ لَّهَا ۚ ذَٰلِكَ تَقْدِيرُ ٱلْعَزِيزِ ٱلْعَلِيمِ ﴿٣٨﴾
Аллоҳнинг бирлигига далолат қиладиган яна бир белги шуки, қуёш Аллоҳ белгилаб қўйган майдондагина ҳаракат қилади. Ўша майдондан чиқиб кета олмайди. Бу ҳаммадан Ғолиб, Азиз ва Билгувчи Зотнинг тақдиридир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.