Мухтасар тафсир
ءَأَتَّخِذُ مِن دُونِهِۦٓ ءَالِهَةً إِن يُرِدْنِ ٱلرَّحْمَـٰنُ بِضُرٍّ لَّا تُغْنِ عَنِّى شَفَـٰعَتُهُمْ شَيْـًٔا وَلَا يُنقِذُونِ ﴿٢٣﴾
Аллоҳни қўйиб, қаердаги маъбудликка нолойиқ бутларни худо қилиб олайми? Агар Раҳмон менга бир зиён етказмоқчи бўлса, ўша бутларнинг шафоати ҳеч қандай фойда бермас. Зеро, улар ҳеч қандай фойда ё зарар қилишга қодир эмаслар. Кофир бўлиб ўладиган бўлсам, улар мени Аллоҳ ирода қилган ёмонликдан қутқара олмаслар.