Мухтасар тафсир
إِنَّا نَحْنُ نُحْىِ ٱلْمَوْتَىٰ وَنَكْتُبُ مَا قَدَّمُوا۟ وَءَاثَـٰرَهُمْ ۚ وَكُلَّ شَىْءٍ أَحْصَيْنَـٰهُ فِىٓ إِمَامٍ مُّبِينٍ ﴿١٢﴾
Дарҳақиқат, Биз Қиёмат куни ҳисоб-китоб олиш учун ўликларни тирилтирурмиз. Уларнинг шу дунёда қилиб ўтган яхши-ёмон ишларини ёзиб қўюрмиз. Ўлганларидан кейин қолдирган изларини ҳам, садақаи жория каби яхши иш бўладими, куфр келтириш каби ёмон иш бўладими, ҳаммасини ёзиб қўюрмиз. Аниқ Китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда ҳамма нарсанинг ҳисобини олиб қўйганмиз.