×

سبأ

Оят 53

Мухтасар тафсир

وَقَدْ كَفَرُوا۟ بِهِۦ مِن قَبْلُ ۖ وَيَقْذِفُونَ بِٱلْغَيْبِ مِن مَّكَانٍۭ بَعِيدٍ ﴿٥٣﴾

Улардан иймон қандай қабул қилинсин? Ахир улар дунё ҳаётида кофир бўлгандилар-ку. Узоқда туриб олиб, ҳақиқатга қарата шубҳа-гумон тошларини отардилар. Пайғамбар алайҳиссолату вассалом ҳақида сеҳргар, фолбин, шоир каби бўҳтонлар тўқирдилар.