×

سبأ

Оят 50

Мухтасар тафсир

قُلْ إِن ضَلَلْتُ فَإِنَّمَآ أَضِلُّ عَلَىٰ نَفْسِى ۖ وَإِنِ ٱهْتَدَيْتُ فَبِمَا يُوحِىٓ إِلَىَّ رَبِّىٓ ۚ إِنَّهُۥ سَمِيعٌ قَرِيبٌ ﴿٥٠﴾

Эй Пайғамбар анави ҳақни тан олмайдиган мушрикларга айтинг: "Ҳақ йўлдан озсам, унинг зарари ўзимга бўлади. Сизларга ҳеч қандай зарар етмайди. Ҳидоят топсам, у Парвардигорим менга юборган ваҳий шарофатидан бўлади. У бандаларининг гапларини эшитиб тургувчи Зотдир. У Ўз илми билан шу қадар яқинки, пичирлаб айтилган гапни ҳам эшитади.