×

سبأ

Оят 37

Мухтасар тафсир

وَمَآ أَمْوَٰلُكُمْ وَلَآ أَوْلَـٰدُكُم بِٱلَّتِى تُقَرِّبُكُمْ عِندَنَا زُلْفَىٰٓ إِلَّا مَنْ ءَامَنَ وَعَمِلَ صَـٰلِحًا فَأُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمْ جَزَآءُ ٱلضِّعْفِ بِمَا عَمِلُوا۟ وَهُمْ فِى ٱلْغُرُفَـٰتِ ءَامِنُونَ ﴿٣٧﴾

Фахрланаётган мол-давлатларингиз ҳам, бола-чақаларингиз ҳам сизларни Аллоҳнинг ризосига олиб бормайди. Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотларгина бир неча баробар кўп ажру савобларга эришурлар. Уларга Аллоҳ йўлида сарфлаган мол-давлатлари ва уларнинг ҳақига дуо қиладиган фарзандлари асқотади. Ана ўшаларга қилган яхши ишлари учун ажру мукофотлар бир неча баробар кўп қилиб берилур. Улар жаннатдаги олий масканларда азоб, ўлим, неъматларнинг тугаб қолиши каби хавфу хатардан холи бўлиб, тинч-хотиржам яшайдилар.