Мухтасар тафсир
لَقَدْ كَانَ لِسَبَإٍ فِى مَسْكَنِهِمْ ءَايَةٌ ۖ جَنَّتَانِ عَن يَمِينٍ وَشِمَالٍ ۖ كُلُوا۟ مِن رِّزْقِ رَبِّكُمْ وَٱشْكُرُوا۟ لَهُۥ ۚ بَلْدَةٌ طَيِّبَةٌ وَرَبٌّ غَفُورٌ ﴿١٥﴾
Сабаъ қабиласи учун ўзлари яшаб турган уйларида Аллоҳнинг қудрати ва саховатини кўрсатиб турадиган бир белги бор эди. У икки жаннат бўлиб, бири ўнг тарафда, иккинчиси эса чап тарафда жойлашганди. Уларга дедик: "Парвардигорингиз ато этган ризқдан еб-ичинглар ва У Зотга шукр қилинглар. (Шаҳрингиз) покиза шаҳардир, (Парвардигорингиз) мағфират килгувчи Парвардигордир».