×

الأحزاب

Оят 5

Мухтасар тафсир

ٱدْعُوهُمْ لِـَٔابَآئِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِندَ ٱللَّهِ ۚ فَإِن لَّمْ تَعْلَمُوٓا۟ ءَابَآءَهُمْ فَإِخْوَٰنُكُمْ فِى ٱلدِّينِ وَمَوَٰلِيكُمْ ۚ وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَآ أَخْطَأْتُم بِهِۦ وَلَـٰكِن مَّا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ ۚ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا ﴿٥﴾

Уларни ўзларининг ҳақиқий оталари номи билан чақиринглар. Ўшаларга мансуб бўлиши Аллоҳнинг наздида адолатлироқдир. Оталарини танимасангизлар, у ҳолда улар сизларнинг диний биродарларингиз ва озод қилган қулларингиз бўлиб, уларни биродар ёки жиян, деб чақирсангиз бўлаверади. Кимдир хато қилиб, ўғлим, деб юборса, зарари йўқ. Лекин атайин, қасд қилиб айтсангизлар, гуноҳкор бўласизлар. Аллоҳ тавба қилган бандасини Кечиргувчи ва хатолар учун жазоламайдиган Раҳмли Зотдир.