×

الأحزاب

Оят 28

Мухтасар тафсир

يَـٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِىُّ قُل لِّأَزْوَٰجِكَ إِن كُنتُنَّ تُرِدْنَ ٱلْحَيَوٰةَ ٱلدُّنْيَا وَزِينَتَهَا فَتَعَالَيْنَ أُمَتِّعْكُنَّ وَأُسَرِّحْكُنَّ سَرَاحًا جَمِيلًا ﴿٢٨﴾

Эй Пайғамбар, аёлларингиз сарф-харажат масаласида кенгликни талаб қилсалар ва сизда уларнинг талабига яраша маблағ бўлмаса, уларга айтинг: "Агар сизлар шу дунё ҳаётини ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлсангиз, келинглар, сизларга талоқ қилинган аёлга бериладиган маблағни берай-да, ҳеч кимга озор бўлмайдиган бир тарзда жавобларингизни берай".