×

الأحزاب

Оят 24

Мухтасар тафсир

لِّيَجْزِىَ ٱللَّهُ ٱلصَّـٰدِقِينَ بِصِدْقِهِمْ وَيُعَذِّبَ ٱلْمُنَـٰفِقِينَ إِن شَآءَ أَوْ يَتُوبَ عَلَيْهِمْ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا ﴿٢٤﴾

Аллоҳ аҳдига вафо қилган мўминларни мукофотлайди. Аҳдга вафо қилмаганларни эса ё жазолайди ёки кечириб юборади. Жазога йўлиққан осий тавба қилишидан олдин жон таслим қилади. Афв этилган банда эса ўлимидан олдин тавба қилиб қолади. Аллоҳ тавба қиладиган бандаси учун Кечиримли, Раҳмли Зотдир.