×

الأحزاب

Оят 15

Мухтасар тафсир

وَلَقَدْ كَانُوا۟ عَـٰهَدُوا۟ ٱللَّهَ مِن قَبْلُ لَا يُوَلُّونَ ٱلْأَدْبَـٰرَ ۚ وَكَانَ عَهْدُ ٱللَّهِ مَسْـُٔولًا ﴿١٥﴾

Ўша мунофиқлар Уҳуд жангидан қочган пайтларида: "Аллоҳ бизни яна бир жангга рўбарў қилса, албатта жанг қиламиз, қўрқиб қочмаймиз", деб ваъда берган эдилар. Лекин улар аҳдини буздилар. Банда Аллоҳга аҳд берганидан кейин унга жавобгар бўлади.