×

الأحزاب

Оят 13

Мухтасар тафсир

وَإِذْ قَالَت طَّآئِفَةٌ مِّنْهُمْ يَـٰٓأَهْلَ يَثْرِبَ لَا مُقَامَ لَكُمْ فَٱرْجِعُوا۟ ۚ وَيَسْتَـْٔذِنُ فَرِيقٌ مِّنْهُمُ ٱلنَّبِىَّ يَقُولُونَ إِنَّ بُيُوتَنَا عَوْرَةٌ وَمَا هِىَ بِعَوْرَةٍ ۖ إِن يُرِيدُونَ إِلَّا فِرَارًا ﴿١٣﴾

Эй Пайғамбар, эсланг. Ўшанда бир тўда мунофиқлар Мадина аҳолисига шундай деган эди: "Эй Ясриб аҳли, (Ясриб - Мадинанинг Исломдан олдинги номи), Салъ тоғи ёнбағридаги Хандақ қирғинига дош беролмайсизлар, яхшиси уйларингизга қайтинглар". Яна бир тўдаси эса уйларининг қаровсиз, душманга очиқ қолганини баҳона қилиб, қайтишга рухсат сўрадилар. Аслида эса уйлари очиқ қолмаганди. Душмандан қочиш учун ёлғон узр топаётган эдилар.