Мухтасар тафсир
وَجَعَلْنَا مِنْهُمْ أَئِمَّةً يَهْدُونَ بِأَمْرِنَا لَمَّا صَبَرُوا۟ ۖ وَكَانُوا۟ بِـَٔايَـٰتِنَا يُوقِنُونَ ﴿٢٤﴾
Бани Исроил Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ҳамда даъват йўлидаги машаққатларга сабр қилгач, улар орасидан Бизнинг изнимиз ва қўлловимиз ила одамларни ҳақ йўлга бошлайдиган пешволарни етиштириб чиқардик. Улар пайғамбарларига нозил қилинган Аллоҳнинг оятларини қатъий тасдиқлардилар, уларга аниқ ишонардилар.