Мухтасар тафсир
قُلْ يَتَوَفَّىٰكُم مَّلَكُ ٱلْمَوْتِ ٱلَّذِى وُكِّلَ بِكُمْ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّكُمْ تُرْجَعُونَ ﴿١١﴾
Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни инкор қиладиган мушрикларга айтинг: "Сизларга вакил қилинган фаришта жонингизни олади. Кейин Қиёмат куни ҳисоб-китоб ҳамда жазо ёки мукофот учун ёлғиз Аллоҳга қайтариласизлар".