×

لقمان

Оят 6

Мухтасар тафсир

وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَشْتَرِى لَهْوَ ٱلْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَهَا هُزُوًا ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُّهِينٌ ﴿٦﴾

Шундай одамлар борки, одамларни Аллоҳнинг динидан буриб юбориш учун чалғитадиган гапларни қўллайдилар. Ўзлари нима қилаётганларини билмайдилар. Аллоҳнинг оятларини масхара қиладилар. Бундай кимсалар учун охиратда аламли азоб бордир. Назр ибн Ҳорис шундай одамлар тоифасидан.