×

لقمان

Оят 29

Мухтасар тафсир

أَلَمْ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ يُولِجُ ٱلَّيْلَ فِى ٱلنَّهَارِ وَيُولِجُ ٱلنَّهَارَ فِى ٱلَّيْلِ وَسَخَّرَ ٱلشَّمْسَ وَٱلْقَمَرَ كُلٌّ يَجْرِىٓ إِلَىٰٓ أَجَلٍ مُّسَمًّى وَأَنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ ﴿٢٩﴾

Кўрмадингизмики, Аллоҳ кечани қисқартириб, кундузни узайтиради, кундузни қисқартириб, кечани узайтиради. Қуёш ва ойни ҳам ўз йўлидан юрадиган қилиб қўйган. Улар белгилаб қўйилган муддатга қадар ўз ўқи атрофида юрадилар. Аллоҳ қилиб юрган ишларингиздан Хабардор. Бирон ишингиз У Зотдан яширин эмас. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.