×

الروم

Оят 42

Мухтасар тафсир

قُلْ سِيرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ فَٱنظُرُوا۟ كَيْفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلُ ۚ كَانَ أَكْثَرُهُم مُّشْرِكِينَ ﴿٤٢﴾

Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Ер юзида сайр қилиб юринглар ва ўзинглардан олдинги ҳақни тан олмаган қавмларнинг оқибати нима бўлгани ҳақида фикр юритинглар. Улар жуда мудҳиш оқибатга дуч келгандилар. Уларнинг кўплари Аллоҳга ширк келтириб, У Зотдан бошқа нарсаларга ибодат қилардилар. Шу туфайли ҳалокатга учрагандилар.