×

الروم

Оят 20

Мухтасар тафсир

وَمِنْ ءَايَـٰتِهِۦٓ أَنْ خَلَقَكُم مِّن تُرَابٍ ثُمَّ إِذَآ أَنتُم بَشَرٌ تَنتَشِرُونَ ﴿٢٠﴾

Эй инсонлар, Аллоҳ таолонинг қудрати ва ягоналигига далолат қилувчи оятларидан бири шуки, У Зот отангиз Одам алайҳиссаломни, бинобарин, сизларни тупроқдан яратди. Кейин сизларнинг наслингиз кўпайиб, машриқу мағрибга таралди.